avatar
Куч
226.74
Рейтинг
+81.79

Ойбек Нуриддин

Мақолалар

Рауф Парфи

Блог им. bekww

* * *


 


Мен ўткинчи, мен фақат меҳмон,


Даргоҳингда, эй туркий тилим. 


Менга бир шеър керак эй, мезбон,


Ёзилмаган шеър эрур дилим.


 


 


Айтгил нечун бунчалар қизиқ,


Эски жаҳон, бу эски жаҳон.


Бир шеър керак нон каби иссиқ.


Менга бир шеър керак, эй мезбон.


 


 


Мен ғарибман ва сен беомон,


Сен Қуёшсан, мен сўнган чироқ.


Қийнамагил мени, онажон.


 


 


Сен — абадий, мен — лаҳза, бироқ


Итоат эт менға шул замон,


Ё айлагил телбани тупроқ.


 


1964

Алихонтўра Соғуний

Блог им. bekww

Эшит мендин Ватан ўғли насиҳат,


Қабул қилсанг келур бошингга давлат.


Жаҳон кўрган қарининг сўзин олғил,


Амал айлаб, ани кўнглингга солғил.


Йигитлик даврини иш вақти деб бил,


Ғаниматдир, керак ишни билиб қил.


Жаҳон халқи ўликдир ё тирикдир,


Тирик юрган илмсизлар ўликдир.


Ҳаёт ичра урушмоқ ё топишмоқ,


Икковига зарурдир илм ўқимоқ.


Илмсизлик нечук қилди элингни,


Илм-чун боғлагил эмди белингни.


Сиёсатда агар бўлсанг Темурдек,


Ёқарсан илми йўқларни кўмирдек.


Илмсизлар бўлур ҳар ишда ҳолсиз,


Урушга кирса бўлғайму қуролсиз?


Илм билгил, тилин бил дўсту душман,


Иккови бўлмаса бергай сена панд.


Ўқи ҳар канча билсанг, куч кўрурсан,


Вале бир ишни қилсанг куч бўлурсан.


Ул иш эрса унутма ўзлигингни,


Таниткил барчага ўзбеклигингни.


Бировлар соясида турма зинҳор,


Заҳарли сарқитидан тотма зинҳор.


 


Эркин Воҳидов, Қасида

Блог им. bekww

ҚЎЛЛАР


 


Танингда камтарин аъзо


Бу қўллардир, бу қўллардир,


Мудом меҳнат учун пайдо


Бу қўллардир, бу қўллардир.


 


Жаҳонда токи бунёдсен


Ки, номи одамизодсен,


Юрақдек тинмаган асло


Бу қўллардир, бу қўллардир.


 


Ҳаёт деб ердан узсанг ҳам,


Нажот деб кўкка чўзсанг ҳам,


Тириксан то сенга ошно


Бу қўллардир, бу қўллардир.


 


Замин бунёди бу қўллар,


Унинг барбоди бу қўллар.


Саодат ҳам буюк савдо


Бу қўллардир, бу қўллардир.


 


Ғазал бахш этган оламга,


Ажал келтирган одамга


Бу тиғдир, бу гули раъно,


Бу қўллардир, бу қўллардир.


 


Севар ёрга гул узган ҳам,


Очиқ кафтини чўзган ҳам


Тилаб хайру закот танҳо,


Бу кўллардир, бу қўллардир.


 


Жаҳон даъвосини этган,


Жаҳондин лек очиқ кетган


Искандар илки бедаъво


Бу қўллардир, бу қўллардир.


 


Кулол айлантирар чархин,


Қаро лой санъат ўлгай чин,


Бужур, лек санъати зебо


Бу қўллардир, бу қўллардир.


 


Олий мақсад ва моҳият

Блог им. bekww
Маданият ва маърифат ҳар доим инсоният тараққиётининг идеалларини, мазмун ва моҳиятини англашга ҳаракат қилиб келган.
                         Мен бутун борлиқни мангулаштириб,1
                          Дунёни унутиб яшасам – ўтсам!
                          Ўзлиги йўқларда ўзлик яратиб,
                          Рўёни чин этиб, йўқни бор этсам!
 
     Александр Блок фикрича, инсоният мақсади – дунё аҳлини одамийликка (инсонийликка) ўргатмоқ. Бу жуда буюк ва ноёб эндемик2 ғоя. Жаҳон маданияти хазинасида бошқа бирорта ғоя йўқки, шу даражада кўламдор бўлса. Россияда бу метофизик ғоя кўпларга хос. Пушкин давлатни инсонийлашни, Горький инсонни инсонийлаш, Циолковский коинотни, Федоров марҳумлар оламини, Лобачевский фазо ва маконни инсонийлашни, Бернадский одамларнинг ақл-идроки, руҳияти ва маънавияти – ноосферани,3 Станиславский саҳнани психологик ҳолатларга, кечинмаларга тўлдиришни, ВХУТЕМАС (санъат илмгоҳи) рўзғор ашё-буюмлари дизайнини, Дзига Вертов инсон нигоҳи орқали кинони, Эйзенштейн кино монтажини, Солженицин жамиятни инсонийлашни зарур деб билганлар. Рус маданияти оламни одамийликка чақириб, метафизик мақсадни кўзлар эди.
Пушкин учун инсон ҳаётининг олий мақсади ва моҳияти муҳимдир. Агар идеаллар бўлмаса, “… ҳаётимиз ғафлат уйқусидир, гўё фалакнинг замин устидан масхаралаши каби”. Бу тарихий-фалсафий мулоҳазалари маркази  “Мис чавандоз”асаридир. Поэмада шахс ва давлат муносабатларининг  юксак идеали ҳақида гап боради. Бу муаммони Пушкин поэманинг икки бош қаҳрамонининг ҳаёт моҳиятини қандай тушунишларини таққослаш орқали ҳал қилади.


Давоми:
 http://www.sharqyulduzi.uz/2011/2011-4/yub.html
 
 
 

Навоий Сабоғи, Эргаш Очилов, (филология фанлари номзоди) Ҳайрат олами

Блог им. bekww

 
Мутафаккир шоир Навоий Оллоҳ ва олам, олам ва одам, ҳаёт моҳиятию инсон умрининг мазмуни ҳақида кенг ва теран мулоҳаза юритган. Барча даврлар ва замонлар учун етук донишманд ҳисобланган Навоийнинг бадият пардасига ўраб тақдим этилган бу борадаги фикр-мушоҳадалари ўзининг фавқулодда теранлиги, фалсафий салмоғи ва бадиий мукаммаллиги билан алоҳида ажралиб туради. Айтайлик, дунёнинг нотекис яратилганлиги, фалакнинг тубанлигию тақдирнинг нотантилиги, ҳаётнинг шафқатсизлигию замоннинг адолатсизлиги ҳақида ёзилган асарлар, байту мисраларнинг ҳадду ҳисоби йўқ. Албатта, Навоий ижодида ҳам фалакдан, дунёдан, замондан, одамлардан шикоят қилиб ёзилган сатрлармавжуд. Лекин сўз Оллоҳнинг зоти, сифати, яратувчилик қудрати ҳақида борганда,сира норозилик оҳанглари, исён овозини эшитмаймиз. Чунончи, шоир бу хусусда мазкур байтни битади:


Бу коргаҳда хато келмади чу бир сари мўй,

Хато менинг назаримдандур, хато кўрсам.
 
Мазмуни: “Бу дунёда битта қил ҳам бесабаб пайдо бўлмаган. Агарда мен бирор нарсада хато кўрсам, у, аслида,ўша нарсанинг чиндан ҳам хато яратилганлиги туфайли эмас, балки,менинг нуқтаи назаримнинг қусурли эканлигидандир”. Яъни,бу дунёда нимаики менга номувофиқ, ортиқча, кераксиз, нотўғри бўлиб кўринса, бу ўша нарсанинг ҳақиқатдан ҳам мен ўйлаганимчалик ўринсиз эканидан эмас, балки менинг қарашимнинг хатолиги туфайлидир, деган маънога ишора этилган.

Давоми:
http://www.sharqyulduzi.uz/2011/2011-3/eo.html

Асқад Мухтор

Блог им. bekww


Инсон


 


Сен кашфиёт ёлқини, оташ,


Асрий зулматларда бир ёруғ нуқта.


Барча мавжудотлар қалбингга туташ,


Бир оддий гиёҳнинг олдида тўхта.


 


Ариқ шилдираши, барглар шивири,


Сенга жон озуғи, руҳингга дардкаш.


Гуллар билан сўраш, ҳидлаб ҳар бирин,


Капалаклар билан суҳбатлаш.


 


Жавоб бермасалар гапингга, майли,


Совуқ юлдузларга тикилганда гоҳ,


Билгинки, қалб қўри жонлилар туфайли,


Жонлилар жонлига доим хайрихоҳ.


 


 


 

Ҳайронлик

Блог им. bekww

 


Чиндан ғалат эрур дунё ишлари,


Миянг ғовлаб кетар ўйлаган сари,


Диёнат, хиёнат аралаш бари,


Боқиб бу савдога, ҳайрон ўтдик биз.


 


Кўрдик инсон феълин ўру қирини,


Баҳам кўришарлар аввал сирини.


Сўнгра нимта қилар бири бирини,


Боқиб бу савдога, ҳайрон ўтдик биз.


 


Гоҳо сендан азиз остингда отинг,


Гоҳ бир ғаламисга боғлиқ ҳаётинг,


Яхшиям қаторда бордир баётинг,


Боқиб бу савдога, ҳайрон ўтдик биз.


 


Сен дейсан, дилим пок, рашкдан йироқман,


Сен ундинг, мен эса ҳануз тупроқман.


Йўқ, дўстим, мен сендан бечорароқман,


Боқиб бу савдога, ҳайрон ўтдик биз.


 


Не қилай, ёмонга ўқийми лаънат,


Ё шодон қўшиқлар айтайми фақат.


Бировда меҳр мўл, бировда нафрат,


Боқиб бу савдога, ҳайрон ўтдик биз.


 


Ҳар қалай бахтлимиз — тирикмиз магар,


Қолган гаплар эса ўтарда кетар.


Бамисли карнайга ишқи тушган кар,


Боқиб бу савдога, ҳайрон ўтдик биз.


 


1982


Абдулла Орипов